Автотранспорт воситасининг олди-сотди шартномаси
Биз, бир тарафдан Юсупов Шерзод Анварович (паспорт: AC 7654321, Миробод тумани ИИБ, 10.02.2017, яшаш манзили: Тошкент ш., Миробод тумани, Нукус кўчаси, 20-уй, 21-хонадон), кейинги ўринларда «Сотувчи», ва иккинчи тарафдан Алиев Тимур Рустамович (паспорт: AB 1234567, Чилонзор тумани ИИБ, 12.08.2018, яшаш манзили: Тошкент ш., Чилонзор тумани, 5-мавзе, 3-уй, 7-хонадон), кейинги ўринларда «Харидор», ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида туздик:
- Сотувчи ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган Chevrolet Cobalt русумли, 2021 йилда ишлаб чиқарилган, оқ рангли, давлат рақам белгиси 01 A 123 BC, кузов (VIN) рақами XWBJA69V0MA000000, двигатель рақами B15D2 000000 бўлган автотранспорт воситаси (қайд этиш гувоҳномаси: AAF 0123456, 15.03.2021)ни (кейинги ўринларда «Автомобиль») Харидорнинг мулкига сотади, Харидор эса уни қабул қилиб, ҳақини тўлайди.
- Автомобилнинг нархи тарафлар келишувига кўра 120 000 000 (Бир юз йигирма миллион сўм)ни ташкил этади.
- Тўлов шартнома имзолангунга қадар нақд пулда тўлиқ амалга оширилади.
- Сотувчи Автомобиль ҳеч кимга сотилмаганлиги, гаровга қўйилмаганлиги, низоли эмаслиги, ҳибсга олинмаганлиги ва қидирувда эмаслигини кафолатлайди.
- Харидор Автомобилни кўздан кечирди, унинг техник ҳолатига эътирози йўқ.
- Автомобиль, унинг калитлари ва қайд этиш гувоҳномаси шартнома имзоланган куни Харидорга топширилади. Шу пайтдан бошлаб Автомобилнинг тасодифан нобуд бўлиш хавфи Харидорга ўтади.
- Харидор Автомобилни қонунчиликда белгиланган муддат ва тартибда ўз номига рўйхатдан ўтказади. Рўйхатдан ўтказиш харажатларини Харидор тўлайди.
- Шартнома қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилади ва тарафлар имзолаган пайтдан кучга киради. Шартнома уч нусхада тузилди.
Тарафларнинг имзолари
| «Сотувчи» Юсупов Шерзод Анварович Паспорт: AC 7654321, Миробод тумани ИИБ, 10.02.2017 Манзил: Тошкент ш., Миробод тумани, Нукус кўчаси, 20-уй, 21-хонадон ЖШШИР: ______________ Ҳисоб/карта: __________________ ____________ Юсупов Шерзод Анварович | «Харидор» Алиев Тимур Рустамович Паспорт: AB 1234567, Чилонзор тумани ИИБ, 12.08.2018 Манзил: Тошкент ш., Чилонзор тумани, 5-мавзе, 3-уй, 7-хонадон ЖШШИР: ______________ Ҳисоб/карта: __________________ ____________ Алиев Тимур Рустамович |