Хизмат кўрсатиш шартномаси № 27
«Намуна Савдо» МЧЖ номидан Устав асосида иш юритувчи директор Каримов Алишер Баҳромович (кейинги ўринларда «Буюртмачи» деб юритилади) бир томондан, ва «Мисол Хизмат» МЧЖ номидан Устав асосида иш юритувчи директор Раҳимова Дилноза Шавкатовна (кейинги ўринларда «Ижрочи» деб юритилади) иккинчи томондан, мазкур шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар.
1. Шартнома предмети
1.1. Ижрочи Буюртмачининг топшириғига кўра қуйидаги хизматларни кўрсатиш, Буюртмачи эса ушбу хизматлар ҳақини тўлаш мажбуриятини олади:
| № | Номи | Ўлчов бирлиги | Миқдори | Нархи | Суммаси |
|---|---|---|---|---|---|
| 1 | Бухгалтерия ҳисобини юритиш | ой | 3 | 4 000 000 | 12 000 000 |
| 2 | Солиқ ҳисоботларини тайёрлаш | чорак | 1 | 2 500 000 | 2 500 000 |
| Жами | 14 500 000 | ||||
1.2. Хизматлар хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзолангандан кейин кўрсатилган деб ҳисобланади. Ижрочи хизматларни муддатидан олдин кўрсатишга ҳақли.
2. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
2.1. Ижрочи хизматларни лозим сифатда, тўлиқ ҳажмда ва белгиланган муддатда шахсан кўрсатиш, аниқланган камчиликларни Буюртмачининг талабига кўра 5 кун ичида текин бартараф этиш мажбуриятини олади.
2.2. Буюртмачи шартнома баҳосининг 15% миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириш, қолган қисмини далолатнома имзолангандан кейин 10 банк куни ичида тўлаш мажбуриятини олади.
2.3. Буюртмачи Ижрочининг фаолиятига аралашмаган ҳолда хизматлар сифатини текширишга ҳамда далолатнома имзолангунга қадар, кўрсатилган хизматлар қисми ҳақини тўлаб, шартномадан воз кечишга ҳақли.
3. Шартнома баҳоси
3.1. Шартноманинг умумий баҳоси 14 500 000 (Ўн тўрт миллион беш юз минг сўм)ни ташкил этади. Тўловлар Ижрочининг ҳисоб-китоб варағига пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
4. Тарафларнинг жавобгарлиги
4.1. Хизмат кўрсатиш муддати бузилганда Ижрочи ҳар бир кечиктирилган кун учун бажарилмаган қисмнинг 0,5 фоизи миқдорида, бироқ кўрсатилмаган хизматлар баҳосининг 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлайди.
4.2. Хизматлар ҳақи ўз вақтида тўланмаганда Буюртмачи ҳар бир кечиктирилган кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ 50 фоизидан ошмаган миқдорда пеня тўлайди.
4.3. Пеня тўлаш тарафларни мажбуриятларни бажаришдан ва зарарни қоплашдан озод этмайди. Бошқа ҳолларда тарафлар Фуқаролик кодекси ва «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ жавоб берадилар.
5. Форс-мажор
5.1. Тарафлар енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари натижасида мажбуриятларни бажармаганлик учун жавобгар эмас; бу ҳақда иккинчи тараф ёзма хабардор қилинади. Ҳолат уч ойдан ортиқ давом этса, тарафлар шартномани бекор қилишлари мумкин.
6. Низоларни ҳал этиш
6.1. Низолар музокаралар йўли билан, бу имкони бўлмаганда судгача ҳал қилиш тартиби (талабнома) амалга оширилганидан сўнг иқтисодий суд томонидан ҳал этилади.
7. Якуний қоидалар
7.1. Шартнома тарафлар имзолаган кундан бошлаб кучга киради ва «31» декабрь 2026 йилгача амал қилади.
7.2. Ўзгартиришлар ёзма шаклда тузилиб, тарафлар томонидан имзоланган тақдирда ҳақиқий ҳисобланади. Шартнома икки нусхада тузилди.
8. Тарафларнинг реквизитлари
| «Ижрочи» «Мисол Хизмат» МЧЖ Манзил: Тошкент ш., Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 10-уй СТИР: 302765432 Ҳ/р: 2020 8000 2002 6789 0001 Банк: «Мисол банк» АТБ Чилонзор филиали МФО: 00873 Тел.: +998 71 300-00-00 директор ____________ Раҳимова Дилноза Шавкатовна М.Ў. | «Буюртмачи» «Намуна Савдо» МЧЖ Манзил: Тошкент ш., Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси, 1-уй СТИР: 301234567 Ҳ/р: 2020 8000 1001 2345 6001 Банк: «Намуна банк» АТБ Юнусобод филиали МФО: 00014 Тел.: +998 71 200-00-00 директор ____________ Каримов Алишер Баҳромович М.Ў. |