Maxfiylik toʻgʻrisida kelishuv (NDA)

Tijorat sirini oshkor qilmaslik: maxfiy maʼlumot, maqsad, muddat, jarima.

Hujjat yozuvi
100%
Hujjat oʻzbek tilida tuziladi · кирилл

Махфийлик тўғрисида келишув № 12

Тошкент шаҳри«05» октябрь 2026 йил

«Намуна Савдо» МЧЖ номидан Устав асосида иш юритувчи директор Каримов Алишер Баҳромович (кейинги ўринларда «1-тараф» деб юритилади) ва «Мисол Хизмат» МЧЖ номидан Устав асосида иш юритувчи директор Раҳимова Дилноза Шавкатовна (кейинги ўринларда «2-тараф» деб юритилади) қўшма лойиҳа бўйича ҳамкорлик имкониятларини ўрганиш мақсадида ушбу келишувни туздилар:

  1. Махфий маълумот деганда тарафлар бир-бирига ёзма, оғзаки ёки электрон шаклда тақдим этадиган тижорат, молиявий, техник, мижозларга оид ва бошқа маълумотлар тушунилади, оммавий манбалардан эркин олиш мумкин бўлган маълумотлар бундан мустасно.
  2. Тарафлар махфий маълумотдан фақат қўшма лойиҳа бўйича ҳамкорлик имкониятларини ўрганиш мақсадида фойдаланишга, уни учинчи шахсларга иккинчи тарафнинг ёзма розилигисиз ошкор қилмасликка мажбурдирлар.
  3. Махфий маълумотга фақат уни билиши зарур бўлган ходимлар киритилади. Тараф ўз ходимларининг ушбу келишувга риоя қилиши учун жавоб беради.
  4. Қонунчиликда белгиланган ҳолларда ваколатли давлат органларига маълумот тақдим этиш ушбу келишувнинг бузилиши ҳисобланмайди.
  5. Махфийлик мажбуриятлари келишув имзоланган кундан бошлаб 3 йил давомида амал қилади.
  6. Келишув бузилганда айбдор тараф 50 000 000 (Эллик миллион сўм) миқдорида жарима тўлайди ва жарима билан қопланмаган зарарни ҳам қоплайди.
  7. Низолар Тошкент шаҳар иқтисодий судида кўрилади. Келишув икки нусхада тузилди.
1-тараф
«Намуна Савдо» МЧЖ
директор

____________ Каримов Алишер Баҳромович
М.Ў.
2-тараф
«Мисол Хизмат» МЧЖ
директор

____________ Раҳимова Дилноза Шавкатовна
М.Ў.

Ctrl+S — Word, Ctrl+P — chop etish, Ctrl+K — qidiruv