«Намуна Савдо» масъулияти чекланган жамияти
Иштирокчилар умумий йиғилишининг баённомаси № 4
Йиғилишда иштирок этдилар:
- Каримов Алишер Баҳромович — 60%
- Раҳимова Дилноза Шавкатовна — 40%
Кворум мавжуд. Кун тартиби: йирик битимни тасдиқлаш.
Қарор қилинди:
- Жамият томонидан «Намуна банк» АТБ билан 500 000 000 (Беш юз миллион сўм) миқдорида кредит олиш тўғрисидаги битим қуйидаги шартларда тасдиқлансин: 36 ой муддатга, йиллик 22 фоиз, таъминот сифатида жамият балансидаги омбор биноси гаровга қўйилади.
- Жамият директори Каримов Алишер Баҳромовичга битим бўйича шартнома ва у билан боғлиқ барча ҳужжатларни имзолаш ваколати берилсин.
Овоз бериш натижалари: «ёқлаб» — 100%, «қарши» — йўқ, «бетараф» — йўқ.
- Каримов Алишер Баҳромович ____________
- Раҳимова Дилноза Шавкатовна ____________