«Намуна Савдо» масъулияти чекланган жамияти
таъсисчиларининг умумий йиғилиши
Баёни № 5
Йиғилиш раиси: Каримов А.Б.
Йиғилиш котиби: Раҳимова Д.Ш.
Қатнашдилар:
Каримов Алишер Баҳромович — 60%
Раҳимова Дилноза Шавкатовна — 40%
Кворум мавжуд. Йиғилиш ваколатли.
КУН ТАРТИБИ:
- «Намуна Савдо» МЧЖ директори Тошматов Бахтиёр Олимовични эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш тўғрисида.
- «Намуна Савдо» МЧЖга директор тайинлаш тўғрисида.
ЭШИТИЛДИ: Йиғилиш раиси Каримов А.Б. йиғилишни очиб, ўз аризасига асосан жамият директори Тошматов Бахтиёр Олимовични лавозимидан озод этишни ҳамда директор лавозимига ҳозирда директор ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Раҳимов Жасур Акмаловични тайинлашни таклиф қилди. Таклиф овозга қўйилди ва бир овоздан маъқулланди.
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- «02» октябрь 2026 йилдан Тошматов Бахтиёр Олимович жамият директори лавозимидан озод этилсин.
- «02» октябрь 2026 йилдан Раҳимов Жасур Акмалович жамият директори этиб тайинлансин.
- Жамият директори Раҳимов Жасур Акмаловичга жамият номидан барча расмий ҳужжатларга биринчи имзо қўйиш ҳуқуқи берилсин.
- Таъсис ҳужжатларидаги тегишли ўзгаришлар белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилсин; қарор ижросини таъминлаш жамият директори зиммасига юклатилсин.
| Йиғилиш раиси Йиғилиш котиби | ____________ Каримов А.Б. ____________ Раҳимова Д.Ш. |