Talabnoma (pretenziya)

Shartnoma boʻyicha qarzdorga sudgacha talab: asosiy qarz, penya va jami summa soʻz bilan; javob muddati.

Hujjat yozuvi
100%
Hujjat oʻzbek tilida tuziladi · кирилл

«Намуна Савдо» МЧЖ
СТИР 301234567 · Тошкент ш., Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси, 1-уй · тел. +998 71 200-00-00

05.10.2026 № 52/26

«Мисол Хизмат» МЧЖ раҳбари

Д.Ш. Раҳимовага

СТИР: 302765432

Манзил: Тошкент ш., Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 10-уй

Талабнома

«Намуна Савдо» МЧЖ (кейинги ўринларда «Кредитор») ва «Мисол Хизмат» МЧЖ (кейинги ўринларда «Қарздор») ўртасида 04.05.2026 йилда 45-сонли шартнома тузилган.

Шартномага асосан 15.06.2026 йилда етказиб берилган товар учун тўлов 10 банк куни ичида амалга оширилиши лозим эди. Товар 15.06.2026 йилдаги 128-сонли ҳисобварақ-фактура асосида тўлиқ қабул қилинган, бироқ тўлов ҳозиргача амалга оширилмаган.

Шу тариқа, Қарздор шартнома бўйича мажбуриятларини лозим даражада бажармади. «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонун ва шартнома шартларига мувофиқ, Қарздорнинг Кредитор олдидаги қарзи қуйидагича:

Асосий қарз20 500 000
Пеня2 460 000
Жами22 960 000

Юқоридагиларга асосан, ушбу талабномани олган кундан бошлаб 10 кун ичида 22 960 000 (Йигирма икки миллион тўққиз юз олтмиш минг сўм) миқдоридаги маблағни Кредиторнинг 2020 8000 1001 2345 6001 ҳисоб рақамига («Намуна банк» АТБ Юнусобод филиали, МФО 00014) тўлашингизни талаб қиламиз.

Белгиланган муддатда талаб қондирилмаса ёки жавоб берилмаса, Кредитор қарзни, пеняни ва суд харажатларини ундириш учун иқтисодий судга мурожаат қилишга мажбур бўлади.

Илова:

  1. Шартнома нусхаси.
  2. Ҳисобварақ-фактура ва бошқа бирламчи ҳужжатлар нусхалари.
  3. Қарз ва пеня ҳисоб-китоби.
директор____________ Каримов Алишер Баҳромович

Ctrl+S — Word, Ctrl+P — chop etish, Ctrl+K — qidiruv