Ишончнома
Мен, Каримова Нигора Ботировна (паспорт: AA 2233445, Юнусобод тумани ИИБ, 14.07.2019, яшаш манзили: Тошкент ш., Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси, 12-уй, 34-хонадон), ушбу ишончнома билан Каримов Олим Баҳодирович (паспорт: AC 9988776, Яшнобод тумани ИИБ, 03.03.2016, яшаш манзили: Тошкент ш., Яшнобод тумани, Тузель кўчаси, 6-уй)га қуйидаги ҳаракатларни менинг номимдан амалга оширишни ишониб топшираман:
- давлат органлари, нотариал идоралар ва бошқа ташкилотларда менинг номимдан вакиллик қилиш
- банклардаги ҳисоб рақамларимдан пул маблағларини олиш ва ўтказиш
- аризалар, маълумотномалар ва бошқа ҳужжатларни олиш ва топшириш
- коммунал хизматлар бўйича шартномалар тузиш ва тўловларни амалга ошириш
Шу мақсадда ишончли вакилга аризалар бериш, ҳужжатларни имзолаш, тўловларни амалга ошириш ва ушбу ишончнома билан боғлиқ бошқа барча ҳаракатларни бажариш ҳуқуқи берилади.
Ишончнома «05» октябрь 2027 йилгача амал қилади ва ваколатларни бошқа шахсга ишониш ҳуқуқисиз берилди. Ишончномани бекор қилиш оқибатлари менга тушунтирилди.
| Ишонч билдирувчи | ____________ Каримова Нигора Ботировна |
Нотариал тасдиқлаш учун жой
(нотариус тўлдиради)