Kvartira oldi-sotdi shartnomasi

Jismoniy shaxslar oʻrtasida kvartira sotish: obyekt, kadastr, narx soʻz bilan, hisob-kitob, topshirish.

Hujjat yozuvi
100%
Hujjat oʻzbek tilida tuziladi · кирилл

Квартира олди-сотди шартномаси

Тошкент шаҳри«05» октябрь 2026 йил

Биз, Юсупов Шерзод Анварович (паспорт: AC 7654321, Миробод тумани ИИБ, 10.02.2017, яшаш манзили: Тошкент ш., Миробод тумани, Нукус кўчаси, 20-уй, 21-хонадон), кейинги ўринларда «Сотувчи», ва Каримова Нигора Ботировна (паспорт: AA 2233445, Юнусобод тумани ИИБ, 14.07.2019, яшаш манзили: Тошкент ш., Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси, 12-уй, 34-хонадон), кейинги ўринларда «Харидор», ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида туздик:

  1. Сотувчи Тошкент ш., Миробод тумани, Нукус кўчаси, 20-уй, 21-хонадон манзилида жойлашган, 3 хонали, умумий майдони 78 кв.м бўлган квартирани (кадастр рақами 10:07:02:01:04:0123) Харидорнинг мулкига сотади, Харидор эса уни қабул қилиб, ҳақини тўлайди.
  2. Квартира Сотувчига 12.03.2019 йилдаги кадастр кўчирмаси асосида мулк ҳуқуқи бўйича тегишли.
  3. Квартиранинг нархи тарафлар келишувига кўра 950 000 000 (Тўққиз юз эллик миллион сўм). Ҳисоб-китоб шартнома нотариал тасдиқлангунга қадар тўлиқ амалга оширилади.
  4. Сотувчи шартнома тузилгунга қадар квартира ҳеч кимга сотилмаганлиги, ҳадя қилинмаганлиги, гаровга қўйилмаганлиги, низоли эмаслиги, тақиқ ва ҳибс остида эмаслигини кафолатлайди.
  5. Ушбу шартнома имзоланган кунга квартирада рўйхатда турган шахслар йўқ. Сотувчи квартирани «20» октябрь 2026 йилгача бўшатиб, топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида Харидорга топширади.
  6. Харидорнинг квартирага бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади. Рўйхатдан ўтказиш харажатлари Харидор зиммасида.
  7. Тарафларга Фуқаролик кодексининг олди-сотди ва кўчмас мулкка оид нормалари нотариус томонидан тушунтирилди.
  8. Шартнома уч нусхада тузилди: биттаси нотариал идорада сақланади, қолганлари тарафларга берилади.

Тарафларнинг имзолари

«Сотувчи»
Юсупов Шерзод Анварович
Паспорт: AC 7654321, Миробод тумани ИИБ, 10.02.2017
Манзил: Тошкент ш., Миробод тумани, Нукус кўчаси, 20-уй, 21-хонадон
ЖШШИР: ______________
Ҳисоб/карта: __________________

____________ Юсупов Шерзод Анварович
«Харидор»
Каримова Нигора Ботировна
Паспорт: AA 2233445, Юнусобод тумани ИИБ, 14.07.2019
Манзил: Тошкент ш., Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси, 12-уй, 34-хонадон
ЖШШИР: ______________
Ҳисоб/карта: __________________

____________ Каримова Нигора Ботировна

Нотариал тасдиқлаш учун жой

(нотариус тўлдиради)

Ctrl+S — Word, Ctrl+P — chop etish, Ctrl+K — qidiruv